Машариповдан супер зарба ва рақиб футболчисидан автогол (Видео)

Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизионининг 22-тури доирасида ҳамюртларимиз Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси "Ал-Дафра" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Ўйинда Ҳамробеков 64 дақиқа, Машарипов эса 89 дақиқа ҳаракат қилди ва захирага олинди. Жалолиддин 66-дақиқада жаримадан ажойиб зарба йўллади, тўп йўл-йўлака рақиб футболчисига тегиб дарвоза тўридан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!