Машҳур шахматчи Вишванатан Ананд Ўзбекистон стендида меҳмон бўлди
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, 2026 йилги мусобақалар мезбонлигини қўлга киритиш учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда. Мамлакатимиз спорт делегацияси мусобақа жараёнида иштирокчи ва меҳмонларни ўзбек миллий маданияти ҳамда урф-одатлари билан яқиндан таништириш мақсадида қадриятларимиз акс этган стенд билан билан қатнашяпти.
Бугун Ўзбекистон кўргазма стендига Ҳиндистон делегацияси ва шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд ҳам ташриф буюрди.
Меҳмонлар ўзбек халқи миллий маданияти билан танишиб, ҳамюртларимиз билан суҳбат қуриш асносида эсталик учун суратга ҳам тушишмоқда. Дастурхонга қўйилган ўзбек миллий ширинликлари ва қуритилган мевалари эса кўргазмага ўзгача файз бағишлаб турибди.
Фикрлар