Машҳур тўпурар “Барса”да нега ўйнолмаганини айтди

“Атлетико”нинг энг зўр тўпурари бўлган франциялик жаҳон чемпиони Антуан Гризманн 2019 йили “Барселона”га кўчиб ўтган эди.

Бу футболчининг тажрибаси катта бўлишига қарамай, Каталония клубида ўйнаб кета олмади. Икки йилдан кейин қадрдон жамоаси “Ателико”га қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Гризманн “Барселона”да нега ўзини кўрсата олмаганини қуйидагича изоҳлади.

- Дебют мавсуми жуда оғир кечди. Мен захира ўйинчиси эдим. Ўйинга қўйилмасдим. Ўйин тизими умуман бошқача эди. Ўзимга бегона позицияда ўйнашимга тўғри келди. Ҳамма нарсага қайтадан кўникишга мажбур эди. Кейин мавсум анча яхши ўтганди, - деди Антуан Гризманн.

Жорий мавсумда Антуан Гризманн гол+пас тизими бўйича 18 очко тўплади. Франциялик форвард 11 та гол ва еттита пас берди. Бу кўрсаткич бўйича 17 та гол ва 6 та ассист қайд этган  “Барселна” ҳужумчиси Роберт Левандовскидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!