Массимилиано Аллегри "Ювентус"нинг асосий рақобатчиси кимлигини айтди

Туриннинг  “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 7-туридан ўрин олган “Наполи”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бундай ўйинлар жуда оғир кечади. Чунки, Анчелоттининг маҳорати рақиб жамоага хотиржамлик тақдим эта олади.

“Наполи” – “Ювентус”нинг асосий рақиби. Бу икки асосий рақобатчининг ўзаро тўқнашуви, бироқ ҳали ҳаммаси олдинда”, - дейди Аллегри.

Маълумот учун, “Ювентус” – “Наполи” учрашуви 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!