Мата хитойликларнинг пулига учмади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата ўзи учун Хитой клубидан бўлган жуда ҳам фойдали таклифни рад этди. МЮ эса бундан фойдаланиб испаниялик иқтидор эгаси билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Матанинг “қизил иблислар” билан келишуви жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Буни инобатга олган манкуанликлар раҳбарияти шартномани автоматик равишда яна бир йилга узайтириш бандидан фойдаланишмоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра Мата Хитой клубидан бўлган мўмай даромадли таклифни рад этган. Унинг МЮдаги маоши эса ҳафтасига 165 минг фунтни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!