Матич МЮ билан шартномасини узайтирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич клубдаги келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

31 ёшли сербиялик футболчининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади.

"Менинг шартномам ёзда якунига етади. Жамоа билан хар куни машғулотларда иштирок этяпман, шу билан бирга клуб билан музокара ўтказиш учун доимо очиқман.

Агар клуб мен билан давом этишни хоҳласа, бунга тайёрман, аксинча бўлса, ўз йўлимда давом этаман", - дейди Матич.