Маунт Бундеслигага йўл олиши мумкин

"Челси" футболчиси Мэйсон Маунт мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин. Унинг кейинги манзили Бундеслига бўлиш эҳтимоли мавжуд. "Times" нашри хабар беришича, Тухель "Бавария"да ўзининг собиқ шогирдини кўрмоқчи. 

Ярим ҳимоячи жамоа билан янги шартнома борасида келиша олмади. У "аристократлар"нинг энг кўп маош олувчи ўйинчилари қаторида бўлишни истамоқда. Аммо бунга Лондон клуби рози бўлмади. "Челси" учун Мэйсон 2024 йилда эркин агент сифатида кетганидан ёзда катта маблағ эвазига сотиб юборилгани маъқул.

Маунтга бир қатор топ жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Асосий даъвогар сифатида "Ливерпуль" кўрсатилмоқда. Ёзда мерсисайдликлар Беллингемни қўлга кирита олмаса, 24 ёшли инглиз вариантига қайтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!