Мбаппе бизни алдади
ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлмоқда.
L'Équipe нашрининг ёзишича, 24 ёшли ҳужумчи бир йил муқаддам янги шартнома имзолаш жараёнида берган ваъдасини бажармаяпти.
Ўшанда Мбаппе клуб раҳбариятига жамоадан эркин агент мақомида кетиб қолмасликка сўз берган ва шундан сўнг улар уч йиллик эмас, балки 2+1 кўринишида шартнома тузган.
Энди Мбаппе ҳамкорликни 2025 йилнинг ёзигача узайтирмаслигини уқтирмоқда. Бу ҳолат мутасаддиларга ёқмаяпти.
2017 йилдан бери Парижда тўп тепаётган Мбаппе клуб тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди. Бундан ташқари, ПСЖ билан беш марта Франция чемпиони ва уч бора мамлакат кубоги соҳиби бўлди.
Фикрлар