Мбаппе бу совринга 8-марта лойиқ кўрилди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1 да ноябрь-декабрь ойларининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Франциялик футболчи учун бу унинг фаолиятидаги саккизинчи "Man of the month" совринидир. 24 ёшли форвард "Монако" таркибида 3 бора, ПСЖ сафида эса 5 маротаба бунга эришган. Бу кўрсаткич бўйича Мбаппе - рекордчи. Златан Ибрагимович ҳисобида эса 5 та соврин бўлиб, у борада 2-ўринда.

Маълумот учун, Мбаппе ноябрь ва декабрь ойларида чемпионатда жами 3 та ўйин ўтказди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!