Мбаппе энг муҳим ўйинчи бўлмоқчи

  • 20 февраль, 2022, 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппени Париж клубида қониқтирмаётган масалалар борлиги ошкор бўлди.

Маълумотларга қараганда, 23 ёшли тўпурарга жамоада Лионель Месси ва Неймар бошчилигидаги жанубий америкаликларнинг таъсири кучли экани ёқмаяпти. Ёш юлдуз клубда асосий фигура бўлмоқчи ва янги таркиб айнан унинг атрофида шакллантирилиши керак, деб ҳисобламоқда.

ПСЖнинг француз тилида гаплашадиган ўйинчилари жанубий америкаликларга берилаётган имтиёзлардан норози. Манбанинг таъкидлашича, уммонортидан келган ўйинчилар машғулотларга кечикишига ҳам мураббийлар штаби кўз юмиб келади.

Аслида Неймар ва Месси бошчилигидаги легионер ўйинчилар бош мураббий Маурисио Почеттинога таъсир ўтказиб келаётгани ҳақида турли хабарлар чиқиб туради. Хусусан, аргентиналик мураббий жанубий америкалик ўйинчилар босими остида биринчи рақамни уларнинг қитъадоши Кейлор Навосга топшириб қўйган. Европа чемпионатининг энг зўр футболчиси Жанлуижи Доннарумма ПСЖга келганидан кейин захира посбони мақомини олишга мажбур бўлди.

ПСЖ айни пайтда Мбаппени янги битимга кўндирмоқчи. Агар Килиан қоладиган бўлса, клуб хўжайинлари унинг талабларини бажаришига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!