Мбаппе ҳайратда!

Килиан Мбаппе ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфининг яқинда айтган сўзларидан ҳайратда қолди.

"L’Équipe" нашрининг ёзишича, Мбаппе Ал-Хелайфининг унга оммавий ултиматум қўйганидан ҳайратда қолган. ПСЖ президентининг баёнотларидан сўнг ҳужумчининг позицияси ўзгармади - у икки ҳафтадан сўнг бошланадиган мавсумолди машғулотларига етиб боради.

Килиан ҳамон ПСЖ билан шартномасини ишлаб чиқиш ва 2024 йилнинг ёзида бепул кетиш ниятида. Ал-Хелайфийнинг Мбаппенинг жамоадан текинга кетмасликка ваъда бергани ҳақидаги сўзлари уни ҳайратда қолдирди. У шахсий суҳбатларда бундай ваъдалар бермаганини айтди.

Мбаппе бу ёзда "Реал" Мадрид ПСЖнинг молиявий талабларини қондира олмаслигини тушуниб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!