Мбаппе жамоасини ўзгартирмаса бўлмайди

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ПСЖ тўпурари Килиан Мбаппега жамоасини ўзгартиришни маслаҳат берди.

- Килиан Мбаппе ўз жамоасини тарк этиб, Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши керак. ПСЖ катта клуб, лекин Мбаппе Франция чемпионатида чўққига кўтарилиб бўлди.  

Килиан Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига чиқиши учун “Манчестер Юнайтед” ёки “Реал” каби клубларга  ўтиши керак, - деди Уэйн Руни.

Килиан Мбаппе Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг тўпурарлар баҳсида ғолиб чиқди. 23 ёшли ҳужумчи мундиалда рақиблар дарвозасига саккизта тўп киритди. Голларидан учтасини финалда Аргентина терма жамоаси дарвозасига жойлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!