Мбаппе можароси давом этади! Трансфер борасида янги гаплар пайдо бўла бошлади
Мадриднинг “Реал” клуби ва Килиан Мбаппе келишувга эришди.
ПСЖ келаси йили ҳужумчини текинга қўйиб юбориш ниятида эмас. Парижликлар у билан шартномани узайтириш ёки шу ёзда сотиш ниятида. Футболчининг ўзи аллақачон шартномани 2025 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштирмаслигини маълум қилган.
"Foot Mercato" хабарига кўра, Мбаппе ва "Реал" ўртасида дастлабки режа - шартнома муддати 2024 йилда тугаганидан кейин футболчини "Реал"га олиб келиш бўйича аллақачон тайёр келишув мавжуд. Аммо клублар ўртасидаги музокараларда муваффақиятга эришилса, Килиан шу ёзда "Реал"га ўтиши мумкин. ПСЖ "Реал" билан музокараларда дасталбки қадамни ташламоқчи эмас.
Килиан яна бир мавсумни Парижда ўтказишга тайёр. Агар у клубда қолса, сентябрь ойида 90 миллион евролик содиқлик бонуси олади. Агар Париж гранди уни сотишга қарор қилса, 24 ёшли футболчининг трансфери учун парижликларлар 180 миллиондан 200 миллион еврогача пул талаб қилиши кутиляпти.
Фикрлар