Мбаппе: "Ўтган йили ПСЖга шартномани узайтирмаслигимни айтганман"
ПСЖни тарк этаётган Мбаппе баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи аввалроқ клубга кетишини маълум қилган.
"Мен ўтган йили ПСЖга 2024-йилдаги шартномани янгиламаслигимни айтганман. Кеча шу нарсани хат орқали яна эслатиб қўйдим. Мен ҳеч қачон улар билан янги битим борасида музокаралар ўтказмаганман", - деди франциялик футболчи.
Мбаппега айни дам иккита клуб кураш олиб бормоқда. Улар ичида "Реал" фаворит ҳисобланади. Шунингдек, "Челси" ҳам курашда бор.
.
Фикрлар