Мбаппе раҳбариятдан икки трансферни талаб қилмоқда

ПСЖ билан янги шартнома имзолаганидан кейин Килиан Мбаппе клубнинг трансфер сиёсатига аралаша бошлади.

23 ёшли ҳужумчи клуб хўжайинларидан ПСЖга Франция терма жамоасининг икки ўйинчиси – “Монако” вакили Орельен Чуамени ва “Барселона” юлдузи Усмон Дембелени трансфер қилишни сўрамоқда.

Бу икки футболчи ҳам  Мбаппе билан бир жамоада ўйнаш учун ўз клубини ўзгартиришга тайёр.

ПСЖ раҳбарияти Дембеленин маслаҳатчиси Мусса Сиссоко билан учрашиб, бўлажак ҳамкорликни муҳокама қилаётгани ҳақида хабарлар бор. Усмоннинг каталонияликлар билан шартномаси 30 июнда тугайди.

Чуаменини олиш учун парижликлар харажат қилиши керак. Чунки унинг “Монако” билан яна икки йиллик келишув бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!