Мбаппедан дубль, Мессидан эса икки ассист. ПСЖ ўз майдонида ишончли тарзда ғалаба қозонди

  • 27 февраль, 2022, 02:58
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионати 26-туридан ўрин олган ПСЖ - "Сент-Этьен" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда парижликлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Парижликлар сафида Мбаппе дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Данило ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонлар футболчиси Буанга жамоасининг ягона голини урди. Қайд этиш лозим, Килианнинг икки голига Месси ассист вазифасини бажарди. 

62 очкоси бор ПСЖ айни вақтда Франция чемпионати пешқадами ҳисобланади. 22 очкога эга "Сент-Этьен" 16-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!