Мбаппенинг келажаги ҳал бўлиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик форвард Килиан Мбаппе ПСЖ билан янги шартнома имзолаши борасида хабарлар кўпайиб бормоқда. 

"Sky Sports" нашрининг маълум қилишича, "Реал" томонидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, ҳужумчи парижликлар сафида ўйнашда давом этади. У ҳали парижликлар сафида олдига қўйган мақсадларига тўлиқ эришмаган ва ўзидан катта мерос қолаётганини ҳис қилмоқда. 

Килианнинг бир қарорга  келишида 2024 йилги Олимпиаданинг Парижда ўтказилиши ҳам роль ўйнаши мумкин. У Франция терма жамоаси билан бирга олтин медални қўлга киритишни истайди. Бу вақт оралиғида унда икки бор УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш имконияти бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!