Мбаппенинг пулини Холанд олади
ПСЖ асосий тўпурари Килиан Мбаппени олиб қолиш учун унга бир мавсум 50 миллион евро атрофида маош таклиф қилган эди. Бироқ, франциялик ўйинчи бу шартномани қабул қилмади.
Маълумотларга қараганда, Мбаппега Париж клубидаги ички муҳит ёқмаяпти. Демак, у ёзда эркин агентга айлангач, бошқа жамоага ўтишни режалаштиряпти. Ҳозирда Мбаппе “Реал”га ўтиши ҳақида анча хабарлар тарқатилмоқда.
ПСЖ мутасаддилари Мбаппе кетганидан кейин ўрнига Эрлинг Холандни олиб келишни режалаштирмоқда. Улар Килианга аталган маошни норвегиялик тўпурарга беришни мўлжаллаган.
21 ёшли Холанд ҳам ёзда жамоасини янгилайди. Унинг олдида ПСЖдан ташқари “Реал”, “Барселона”, “Челси” ва “Манчестер Сити” вариантлари ҳам бор.

Фикрлар