
Мэдиссон Лондон клубига ўтиши мумкин
"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи. "Тулкилар" Чемпионшипга тушиб кетганидан кейин инглиз футболчиси жамоадан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурди.
Фабрицио Романо хабар беришича, Мэддисон учун "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" клублари курашмоқда. Айни дам "шпорлар" "Лестер" билан музокаралар ўтказяпти. Ярим ҳимоячининг ўзи Чемпионлар лигасида тўп тепишни истайди.
Маълумот учун, Жеймснинг "Лестер" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Комментарии