
Меҳди Тареми фаолиятини Грецияда давом эттиради
33 ёшли ҳужумчи Меҳди Тареми энди "Олимпиакос" шарафини ҳимоя қилади. Аввалроқ "Интер" ва юнон клуби футболчининг трансфери борасида келишувга эришгани маълум қилинганди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, миланликлар бу келишувдан 2,5 миллион евро ишлаб олади. Тареми якшанба куни "Олимпиакос" билан шартнома имзолайди.
Тареми "Интер" сафида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Фикрлар