Мен “Барса”да қоладиган бўлдим!

“Барселона” раҳбарияти Мемфис Депайдан қутилмоқчи бўлганига қарамай, нидерландиялик ҳужумчи асосий таркибга кириш учун курашиш мақсадида Каталонияда қолишга қарор қилди.

- Мен “Барселона”да қоладиган бўлдим. Клуб муваффақиятларига қўлимдан келганича ҳисса қўшишни истайман, - деди Депай.

Ёзги трансферлар вақтида турли клублар Мемфис Депайни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Трансфер ойнаси ёпилиш арафасида “Челси” вакиллари Депайнинг агентлари билан  музокара ўтказган бўлса-да, трансфер амалга ошмай қолди.

Мемфис 2021 йилнинг ёзида “Барселона”га эркин агент сифатида олиб келинган эди. Шундан бери 37 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. Унинг шартномаси мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!