Мен норозиман! “Барса” тақдиримни мендан яшириб ҳал қиляпти!
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клуб раҳбариятидан норози эканини яширмади. Нидерландиялик юлдуз клуб хўжайинлари унинг тақдирини яширинча ҳал қилаётгани ҳақида журналист Туис Рохога шикоят қилди.
Френки де Йонгга “Барселона” мутасаддилари “Манчестер Юнайтед” билан музокарани давом эттираётгани ёқмаяпти. Нидерландиялик плеймейкер манчестерликлар сафига ўтмаслигини таъкидлаганидан кейин ҳам клублар учрашувларни тўхтатмади.
Бундан ташқари, ярим ҳимоячига унинг шартномасига тегишли бандлар интернет тармоғига чиқиб кетгани ва бунга “Барселона”нинг муносабати ҳам маъқул келмаган.
Френки де Йонгга “Манчестер Юнайтед”дан ташқари “Челси” ва “Манчестер Сити” ҳам иш беришга тайёр.
Фикрлар