Мэнни Пакьяонинг собиқ ашаддий рақиби фаолиятини якунлади
Ads

Тўрт вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Хуан Мануэль Маркес профессиональ фаолиятини якунлашга қарор қилди. 43 ёшли Маркес тўрт вазнда чемпионлик камарларини қўлга киритган уч нафар мексикалик боксчилардан бири.  Бунгача Хорхе Арсе ва Эрик Моралес бу натижани қайд этган.  Хуан Мануэль жами 7 жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритган.

Шунингдек, Маркес филиппинлик Мэнни Пакьяо билан тўрт марта жанг ўтказгани билан ҳам бокс мухлисларига анча таниш. Шулардан биттасида Хуан Мануэль дуранг қайд этган бўлса, икки мартасида мағлубията учраган. Қолган битта жангда эса оғир нокаут билан зафар қучган.

Juan_Manuel_Marquez_vs_Manny_Pac

Маркес фаолияти давомида Мануэль Медина, Деррик Гейнер, Орландо Салидо, Марко Антонио Баррера, Хоэль Касамайор, Хуан Диас сингари таниқли боксчилардан устун келган бўлса, Крис Жон, Флойд Мэйвезер, Тимоти Брэдлига имкониятни бой берган.

Маркес жами 56 ғалаба (40 нокаут), 7 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

Маркес фаолиятини 1993 йилда бошлаган. Сўнгги марта 2014 йилда рингга кўтарилиб, Майк Альварадо мағлуб қилган эди. Шундан сўнг Хуан Мануэль боксга қайтишга ҳаракат қилди, бироз жароҳатлар бунга йўл қўймади.