Мераб Двалишвили: "Бу ҳафта охирида жуда хавфли Мерабни кўрасиз"

  • 6 июнь, 16:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили "UFC 316" турнирида америкалик Шон О'Мэллига қарши жанг ҳақида гапирди.

Tecno

"Бу ҳафта охирида бахтли ва жуда хавфли Мерабни кўрасиз. Агар Шон тейкдаунларимга қарши тура олса, мен "стойка"да уни нокаут қиламан. Бу менинг режам. У билан бўлган жангда ғалаба қозонганимдан сўнг, бироз дам оламан, кейин тезда қайтаман” — дея грузияликнинг сўзларини келтирди UFC матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли ва Мераб тўқнашуви 8 июн куни Лас-Вегасдаги "UFC 316" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!