Месси - энг зўр
Ads

Англия футболи афсонаси Гари Линекер "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун кучли учликка ҳам киритилмаганидан ҳайратланганини айтди.

“Футболни ичида юрадиганлар бу фикрга қўшилмайди. “Барселона” Месси тўпурарлигида Испания чемпиони ва Кубоги соҳибига айланди. Унинг ўйини барчага бирдек қувонч келтиради. Агар ушбу соврин ҳақиқатдан ҳам дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган бўлса, у ҳолда Месси ҳар йили ушбу мукофотни олиши керак”, - дейди Линекер.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг ушбу соврини учун бу йил Криштиану Роналду ("Ювентус"), Лука Модрич ("Реал") ва Муҳаммад Салоҳлар ("Ливерпуль") кураш олиб боришади.