Месси бош мураббийни менсимай қўйди

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье жамоа юлдузларини ўзига бўйсиндира олмади ва охир-оқибат ички муҳитни бузилишига олиб келди.

RMC Sport нашри тақдим этган материалда ПСЖ машғулотларида кузатилган ғалати вазият ёритилган.

Унга кўра, бош мураббий машғулотлар чоғида машқларни яна бир неча дақиқа давом эттириш кераклигини айтади. Бироқ, Лионель Месси бу талабни қабул қилмади. Оқибатда машғулот тўхтатилди.

Бу вазиятда айрим футболчилар машғулотдан кейин ҳам бир неча дақиқа машқ қилишга тайёр турган эди.

Бу Месси билан боғлиқ ягона вазият эмас. Яқинда жаҳон чемпиони ПСЖ машғулотини эрта тугатиб, кетиб қолгани ҳам кузатилганди. Ўшанда, Лео Кристоф Галтье буюрган машғулот ҳужумчиларга ҳеч қандай фойда бермаслигини айтиб, майдонни тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!