Месси ЕЧЛда ҳафта футболчиси деб топилди

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 31 ёшли аргентиналик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт, "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хин Мин ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминоларни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий ҳафта “Манчестер Юнайтед”га қарши қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсида дубль қайд этиб жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!