Месси иккинчи

Кеча Ла Лига 28-тури доирасида "Бетис"га қарши учрашув аргентиналик форвард учун жамоа сафидаги 674-баҳс бўлди. Бу борада у фақатгина Хавидан (767) ортда бормоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли Месси "Барселона" академияси тарбияланувчиси саналади ва 2004 йилдан каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. У 674 баҳсда 589 та гол киритиб, 238 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!