Месси кайси клубда тўп суришни орзу қилади?

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси келажакда Аргентинанинг "Ньюэлл`с Олд Бойз" клубида тўп суриш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

"Мен "Олд Бойз" учун тўп суришни орзу қиламан. Аммо бу амалга ошадими ёки йўқ, буни билмайман.

Ўғлим Тиагога у ер ҳақида гапирсам, уни жахлини чиқади, сабаби унга Аргентинада хеч нарса ёқмайди. Аргентинага борсак, у дарров Барселонага, дўстлари олдига қайтишни хоҳлайди," - дейди Месси.и