Месси келаси мавсумда ҳам ЕЧЛда ўйнамоқчи

Месси келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоада ҳаракат қилмоқчи.

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум якунида Европа қитъасини тарк этиш ниятида эмас. Журналист Адриен Грениернинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи кейинги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ўйнамоқчи.

Месси Америка Кубоги-2024 га тайёр бўлиш учун юқори савияда ўйнашда давом этишга қарор қилди. Манбанинг таъкидлашича, айни дамда аргентиналик форвард фақат битта клуб – ПСЖ билан музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мессининг “Барселона”га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!