Месси кетсин!

Ҳужум чизиғида Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе сингари жаҳон даражасидаги юлдузларни жамлаган ПСЖ Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганини парижлик мухлислар ҳазм қила олмаяпти.

ПСЖ мухлисларига Лионель Месси ёқмай қолди. Улар аргентиналик юлдуздан жамоани тарк этишни талаб қилмоқчи. Бу ҳақда MundoDeportivo нашри хабар берди.

Биз Мессига ҳуштакбозлик қиламиз. У жуда кўп маош оляпти, лекин майдондаги ҳаракатлари буни оқлаётгани йўқ. Биз унинг жамоада қолишини истамаймиз, - деди ашаддий мухлислардан бири.

35 ёшли футболчи ПСЖда 2021 йилдан бери тўп тепмоқда. Айрим манбаларда Лео ҳар мавсум учун 38 миллион евро олаётгани келтирилган.

Жаҳон чемпионининг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Ҳозир томонлар янги келишув бўйича музокара ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!