Месси Неймарнинг
Ads

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг яна “Камп Ноу”га қайтишини қўллаб-қувватлайди.

El Mundo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар президенти Жозепом Бартомеу бу масалада аргентиналик юлдуз билан маслаҳатлашган. Суҳбат давомида Месси Неймарни ортга қайтариш учун раҳбариятдан бор кучни ишга солишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона”да тўп сурган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган.