Месси нима қилиб бўлса ҳам шу жамоада ўйнамоқчи
Таниқли журналист Жоан Фонтес ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг режасини ошкор қилди. Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик жаҳон чемпиони ёзги трансферлар вақтида Парижни тарк этади.
35 ёшли Месси фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга қарор қилган. Месси бу истагини нима қилиб бўлса ҳам амалга оширишни истаяпти.
Маълумотларга қараганда, Мессининг вакиллари Каталония клуби билан шартнома шартлари бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборган.
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳам собиқ жамоадошининг клубга қайтишини кутяпти. Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликлари компанияси Мессини олиб келиш бўйича “Барселона”га молиявий ёрдамини таклиф қилганди.
Фикрлар