Месси олдида қалтираб қолдим

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер машҳур футболчи Лионель Месси билан биринчи бор учрашгандаги ҳолати ҳақида гапириб берди.

- Мессига илк бор рўбарў келганимда ҳаяжонланганман ва қўлларим қалтириб қолган. Мен уятчан боламан, шунинг учун ҳам асабийлашган эдим. Кейинроқ Леонинг камтар йигит эканига амин бўлдим.

Келганимизда у кечки овқатни танаввул қилаётган эди. Саломлашиш учун олдига бордим. Қўлим қалтирар, ўзим терлаб кетган эдим. Шунга қарамай, бу ажойиб давр эди, - деди Алексис Мак Аллистер.

Мак Аллистер Аргентина терма жамоасини чемпионга айлантиган мундиалда олтита учраўувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!