Месси ўзини ҳайратга солган ўйинчи кимлигини айтди

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси франциялик юлдуз Зинедин Зидан билан суҳбатда ўзини лол қолдирган футболчи ким эканини ошкор қилди. 

- Менга Аймар жуда ёқади. У “Валенсия”да ва “Ривер Плейт”да ўйнарди. Кучли таркибга эга жамоада ҳам ўзига хослиги билан ажралиб турган. Менга Паблонинг ўйин услуби ёқарди.

Агар футбол тарихида умуман бошқа даражада юрган Марадона бўлмаганида, бошқалардан ажралиб турадиган энг кучли футболчи сифатида Пабло Аймарни кўрсатардик. Мени Аймар ҳайратга солган, - деди Лионель Месси.

Суҳбат давомида Лионель Месси ҳамсуҳбати Зиданга уни ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида қаттиқ ҳурмат қилишини ҳам айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
13/11/2023 21:11
Bu messi oldin gabriel veygani maqtagandi endi fikrini uzgartiribti
Chunki veyga saudiyaga kettida