Месси ПСЖда ҳам қололмайди, “Барса”га ҳам келолмайди!
Ла Лига президенти Хавьер Тебас ПСЖдан кетиши кутилаётган Лионель Мессининг келажаги борасида фикр билдирди.
- Мессининг келажаги ҳақида нима дейиш мумкин? Мен “Барселона” ҳақида ҳам, ПСЖ тўғрисида ҳам гапиришим мумкин. “Барселона”нинг ҳозирги молиявий ҳолатини инобатга олсак, Месси Каталонияга қайтолмайди. Бунинг учун маошининг катта қисмидан воз кечиши керак. Бунақа қилиши эса, жуда ғалати бўлади.
Худди шу маош миқдори сабабли ПСЖда ҳам қололмайди. Бу икки клубнинг маош масаласидаги ҳолати бир бирига яқин. ПСЖнинг футболдаги даромади “Барса”никидан кам.
ПСЖ – нефтдан пул қилаётган ва ғирром йўл билан молиялаштирилаётган лойиҳа. Шунинг учун жамоа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани учун кулдим.
Мессининг Ла Лигага қайтишини ҳал қилиши мумкин бўлганлар фақатгина “Барселона” раҳбарларидир. Мен унинг “Барса”га қайтиб шу ерда фаолиятини тугатишига умид қиламан. Лекин бунинг учун “Барселона” кимларнидир қўйиб юбориб, Мессини рўйхатдан ўтказиш имкониятини қилиши керак. Месси учун қоидаларни ўзгартира олмайман, -деди Хавьер Тебас.
Фикрлар