Месси ПСЖнинг чемпионлик ўйинида қатнашмайди
ПСЖ футболчиси Лионель Месси жамоасининг кейинги ўйинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Лео товон қисмини шикастлаб олган. Шу сабаб у "Анже"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, таркибдаги Марко Веррати ва Преснел Кимпембеда ҳам жароҳат борлиги айтиб ўтилган.
Маълумот ўрнида, "Анже" - ПСЖ учрашуви бугун тунги соат 00:00да старт олади. Агар парижликлар бу ўйинда зафар қучса, муддатидан олдин Франция чемпионига айланади.
Фикрлар