Месси ва Суарес "Валенсия"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин
"Барселона" клуби ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Маълум бўлишича, икки футболчининг соғайиши яхши кечмоқда. "Валенсия"га қарши беллашув учун улар тайёр ҳолатда бўлишади.
"Барса"нинг яна бир жароҳат олган футболчиси Усмон Дембеле кейинги ҳафтада соғайиши кутилмоқда.
Шундан сўнг, Дембеле қўшимча тиббий тестлардан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг жорий мавсумида Месси бирорта учрашувда майдонга туша олмади. Суарес эса илк турда, "Атлетик"га қарши кечган баҳсда жароҳат олган эди.
Фикрлар