Месси: Хорхе Сампаолининг гапи мени хурсанд қилди

 

Хабарингиз бор, бугун матбуотда “Севилья” устози Хорхе Сампаоли Мессини шуғуллантириш орзуси борлигини айтиб ўтганди. Бунга эса Испания нашрлари Мессидан ҳам жавоб олишди.

- Албатта, Хорхе Сампаоли профессионал мутахассис. У қайси жамоани бошқармасин кучли даражага олиб чиқа олган. Унинг мен ҳақимда айтган гапларидан хурсандман. “Барселона”ни бошқариши? Бизни Луис Энрике бошқармоқда. Келажак борасида олдиндан фикр билдира олмайман, - дейди Лео.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хорхе Сампаоли ёзда “Барселона”ни бошқариши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалганди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!