Мессидан жорий мавсум рекордлари

“Барселона” етакчиси Лионель Месси мамлакат чемпионати олтин медалларидан қуруқ қолган бўлса-да, шахсий рекордлари сонини кўпайтириб олди.

Мессининг жорий мавсумдаги 11 рекорди қуйидагилардан иборат бўлди:

  1. Примерада еттинчи марта тўпурарлар совринини қўлга киритди.
  1. Ла Лигада бир мавсумда энг кўп – 21 та ассистни амалга оширди.
  1. Чемпионатда бир мавсумда 20 тадан кўп гол ва 20 тадан кўп ассистни амалга оширган биринчи футболчи.
  1. Етти марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди.
  1. Примерада қаторасига 12 мавсум 20 та ва ундан кўп гол урган дастлабки ҳужумчи.
  1. “Гол+пас” тизими бўйича 1000 очко тўплаган ягона ўйинчи.
  1. Испания футболи тарихида 500 та ғалабани нишонлаган ягона футболчи.
  1. Ла Лигада энг кўп – 36 та хет-трик соҳиби.
  1. “Реал”га қарши энг кўп – 43 та ўйинда майдонга тушган футболчи.
  1. Европа Чемпионлар лигасида қаторасига 15 та мавсумдан бери гол ураётган ягона тўпурар.
  1. Европа Чемпионлар лигаси тарихида энг кўп – 34 та жамоа дарвозасини ишғол қилган футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Баходир Муминов
24/07/2020 06:08
МЕССИГА барча рекордлар ярашаверади ОЛГА МЕССИ ОЛГА БАРСА