Мессидан Қатарда “катта из” қолди (фото)

Қатарда ташкил этилган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси яшаган хона музейга айлантириладиган бўлди.

Бу хонада иккита бир кишилик ётоқ, ёзув столи, юмшоқ мебель бор эди. Буларнинг барчаси музей экспонати бўлиб хизмат қилади. Бу ғоя муаллифлари хонани Лионель Месси яшаган пайтда қандай бўлса, ўша ҳолича сақлашга алоҳида урғу бермоқда.

16687612791798601648

Хонанинг кириш эшигига Аргентина герби ва “Л.Месси” ёзувли лавҳ жойланади.

Лионель Месси Қатардаги жаҳон чемпионатида азалий орзуси – жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди. Шунингдек, 35 ёшли ҳужумчи мусобақанинг энг яхши футболчисига аталган совринга ҳам эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!