Мессига "оғриқли зарба" берилди!

"Лидс" клуби собиқ ҳимоячиси Дэнни Миллснинг фикрича, Месси айни вақтда АПЛнинг топ-6 жамоаларида ўйнашга қодир эмас. 

"Ўйлашимча, у мен кўрган энг буюк футболчи. Мен Кройфф ҳамда Марадонани ўйинларини жонли кузатмаганман. Балки, Роналдунинг статистикаси яхшироқ бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, соф футболчи нуқтаи назарида Месси энг яхшиси. Бироқ айни дамда у АПЛнинг кучли жамоаларида ўйнай оладими? Менимча, йўқ. Шартномаси тугаган пайтда "Ливерпуль" унга таклиф билан чиқмади, "Сити" ҳам уни қабул қилмади. Ўйлашимча, Мессини АПЛда кўрмаймиз", - деди Миллс. 

Қайд этиш лозим, 2017 йилда "шаҳарликлар" Леони сотиб олишга уринган ва у учун 300 миллион евро таклиф қилган, бироқ аргентиналик футболчини Бартамеу қолишга кўндира олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!