Мессига қимматли маслаҳат!

“Манчестер Сити” билан янги шартнома имзолаган Хосеп Гвардиола “Барселона”даги шогирди Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Лионель Месси – “Барселона” футболчиси. Мен бу клуб ўйинчи ва мураббий сифатида ўсишга эришишим учун хизмат қилганидан беҳад миннатдорман. Месси ўз фаолиятини “барселона”да якунлаши тарафдориман. У нималар ҳақида ўйлаётганини билмайман, -  деди Гвардиола.

Каталония клуби аргентиналик ҳужумчини янги битимга кўндира олгани йўқ. Месси “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди. Гвардиоланинг бу баёнотидан кейин унинг қадрдон шогирдини чақириш нияти йўқлиги ошкор бўлди.

“Реал” кутаётган юлдуз МЮга кетадиган бўляпти

“Реал” Моуриньодан ўз ҳужумчисини сотиб олишни сўради

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)