“Реал” Моуриньодан ўз ҳужумчисини сотиб олишни сўради

“Қироллик клуби” раҳбарияти “Тоттенхэм”га  Мариано Диасни сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар 27 ёшли ҳужумчини январда кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга тайёр эканини маълум қилган. Зиданнинг режасига кўра, Диас “Тоттенхэм”да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади ва бу “Реал”нинг бошқа футболчиларига ҳам харидор чиқишига хизмат қилади.

Ҳозирги пайтда Диас асосий таркибга кира олмаяпти. У жорий мавсумда атиги битта учрашувда майдонга тушди холос. Зидан эса, ёзда олинадиган футболчилар учун ҳам жой, ҳам маблағни бўшатиши керак.

Жозе Моуриньо собиқ жамоасининг таклифига ҳали муносабат билдиргани йўқ.

“Ливерпуль” таклифи жавобсиз қолди

Рамос учта суперклубдан таклиф олди

17 ёшли "юлдузча" ватанида керак бўлиб қолди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар