Мессининг иштаҳаси очилди. У кўпроқ пул сўраяпти
ПСЖ раҳбарияти жамоа етакчиларидан бири – Лионель Мессини янги битимга кўндира олмаяпти. Томонларнинг амалдаги келишув эса, бир неча ойдан кейин якунланади.
Marca нашрининг таъкидлашича, Аргентина терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан кейин Лионель Мессининг маош талаби кўтарилган. Жаҳон чемпиони энди янада кўпроқ маош тўланишини истаяпти.
Ҳозир Месси йилига 38 миллион евро атрофида маош оляпти. ПСЖ янги битимда бу суммани пасайтириб, дарҳол рад жавобини олди.
Шу боис, ҳалигача Мессининг келажаги мавҳум бўлиб турибди.
Фикрлар