"Металлург" бош мураббийи: "Биз чемпионлик учун курашаётган жамоага ютқазмадик"
Cоcа-Cоlа Суперлига 15-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Рақиб ўйинни яхши бошлади. Гол киритилган вазиятда эътиборни йўқотдик. Боиси, четлатиш содир бўладими ёки йўқ, кутиб қолдик ва якунда стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилдик. Очиғини айтганда, биз чемпионлик учун курашаётган жамоага таслим бўлмадик.
Неъматжонов жароҳатини янгилаб олди ва шу сабаб уни захирага олдим. Унинг ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, эски жароҳати безовта қилган бўлса, бу анчагина жиддий.
Эронлик футболчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, уларда чемпионат майда якунига этган эди. Ўзбекистонга келгач, бирининг соғлиғида муаммолар кузатилди. Иккинчиси эса жамоага бироз кеч қўшилди”, – деди Стешевич.
Фикрлар