Ads

 

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг гранд жамоаларидан бирига айланган “Локомотив” бекободликлар учун энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 25 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 15 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 20:49, тошкентликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи марта чемпионликка эришган “Локомотив” айнан “Металлург”га қарши уй ўйинидан кейин расман чемпионлик тантаналарини бошлаб юборганди. Аммо Бекободдаги учрашувда темирйўлчилар жиддий рақобатга дуч келишганди. Учрашув жанговор дуранг – 3:3 натижаси билан якунланганди.

Бу йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни "маъданчилар" очган бўлса-да, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз томонларига оғдириб олишган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашуви ҳам темирйўлчилар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги беш учрашуви натижалари билан танишинг:

25.06.2016 “Металлург” – “Локомотив” – 3:3

12.03.2015 “Металлург” – “Локомотив” – 0:0

29.03.2014 “Металлург” – “Локомотив” – 0:4

05.05.2012 “Металлург” – “Локомотив” – 0:1

05.08.2010 “Металлург” – “Локомотив” – 1:0

“Металлург” – “Локомотив” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошқаради

ЎзПФЛ ҳакамлар қўмитаси мамлакат миллий чемпионатининг 18-турида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра “Металлург” – “Локомотив” жамоалари учрашувида тошкентлик Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар фаолият олиб боришади. Ҳ.Рўзиевга қанотларда Олимжон Абдувосилов ҳамда Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Олим Тўйчибоев бир кун муқаддам ёшлар таркиблари учрашувида бош ҳакам сифатида ҳам фаолият юритади.

«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Туйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.