"Металлург" про-лига жамоасини мағлуб эта олмади

Бугун “Металлург” ҳамда “Динамо” клублари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди. Бекободликлар устози Андрей Шипилов мазкур ўйинда жамоанинг ёш футболчиларига кўпроқ имконият берди.

мет3

Дастлабки дақиқалардан майдонда жиддий кураш кечди. Мураббийлар ишончини қозонишга бел боғлаган ҳар иккала жамоа ўйинчилари майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун муросасиз баҳс юритишди. Кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Бироқ шу куни ҳимоя чизиғи вакиллари ҳамда дарвозабонлар ишончли ўйин кўрсатишди. Учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди – 0:0.

Назорат учрашуви

“Металлург” – “Динамо” – 0:0

“Металлург”: Акмал Турсунбоев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Саламат Қуттибоев, Одилбек Абдумажидов, Тўлқин Эргашев, Даврон Анваров, Никита Павленко, Дониёр Нарзуллаев, Муҳсин Бозоров, Дамир Темиров, Маҳмуд Қудратиллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Вагин, Евгений Чумак, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Иван Нагаев, Шаҳзодбек Нурматов, Акбар Исматуллаев.

“Динамо”: Дилшод Ҳамроев, Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Комил Шарофутдинов, Ислом Шарипов, Жамшид Ҳасанов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ислом Шарипов, Михайло Удод, Темур Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Арслон Аҳроров, Фахриддин Алимов, Ойбек Жўраев, Сирож Мелиев, Ҳумоюн Шербўтаев, Темур Исмоилов, Темур Ҳакимов.

мет_4

“Металлург” навбатдаги назорат учрашувини 13 февраль, шанба куни Фарғона вилоятининг “Турон” жамоасига қарши ўтказади.

“Металлург” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!