"Милан" 16 йиллик қора анъанага чек қўйди

А Серия 28-тури доирасида "Милан" "Рома"ни ўз уйида қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу миланликларнинг ўз майдонида римликлар устидан қозонган кетма-кет иккинчи ғалабаси бўлди. Бу натижани сўнгги бор "Милан" 2004 йилда қайд этган эди.

"Сан Сиро"даги охирги баҳс 2018 йил 31 августда бўлиб ўтган, унда Милан клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Жорий мавсумда "Милан" ва "Рома" ўртасида "Стадио Олимпико"да бўлиб ўтган учрашувда (2:1) римликларнинг қўли баланд келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!