Златан Ибрагимович янги мавсумда "Милан" сафида қолишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Corriere della Sera нашри.

Италияликлар клуби швециялик футболчига 5 миллион евро маошга эга бир йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Агар клуб кейинги мавсумда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, "россонерилар"да келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти бўлади.

38 ёшли форвард йил бошида "Милан" сафини тўлдирди ва ярим мавсум мобайнида 19 та ўйинда 10 та гол киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)